Конституциявий қонун лойиҳаси лингвистик экспертиза хулосаси талабларига ва қонунчилик техникаси қоидаларига мослаштирилди: > * лойиҳанинг муқаддимасидан тортиб ҳар бир моддасининг матни адабий тил, имло, услубий, грамматик ва орфография қоидаларига мос > бўлиши, атамаларнинг тўғри қўлланилиши таъминланди; > * лойиҳадаги ҳуқуқий кўрсатмаларни баён этишнинг тизимли ва кетма-кет амалга оширилиши, жумлаларнинг содда ва аниқ бўлиши, > нормаларни турлича талқин қилиш имконияти олди олиниши нуқтаи назардан қайта кўриб чиқилди; > * қонуннинг реквизитлари ва таркибий бирликлари тўғри қўлланилганлиги, нормаларнинг асоссиз такрорланишига йўл қўйилмаслиги ва > ўзаро ички зиддият келтириб чиқармаслиги нуқтаи назардан таҳлил этилди; > * лойиҳада илгари Конституциянинг муайян таркибий бирлигига мантиқан нотўғри жойлаштирилган нормалар қайта кўриб чиқилди ва > улар тартибга солиш предметига мос келадиган бошқа моддаларга кўчирилди. > "Қонунчилик палатасининг 2022 йил 24 июндаги қарорида белгилаганидек, Конституциявий қонун лойиҳасини фуқароларнинг умумхалқ > овозига, яъни референдумга қўйилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. > > Бинобарин, халқимиз таклифи асосида тайёрланган Конституциявий қонунни қабул қилиш масаласини ҳам халқимизнинг ўзи ҳал қилади" — > Жаҳонгир Ширинов.