1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Конте “Қизил иблислар”ни бошқармоқчи

"Челси”, “Интер” ва “Ювентус” клубларининг собиқ бош мураббийи Антонио Конте “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришни истамоқда.

Конте “Қизил иблислар”ни бошқармоқчи

 

Хабарларга кўра, мутахассис “Манчестер Юнайтед”нинг таклифини қабул қилишга тайёр, бироқ у ҳали расман қабул қилинмаган. Инглиз клуби ҳамон Оле-Гуннар Сулшерни ишдан бўшатиш ёки бўшатмаслик борасида бирор қарорга келмаган. 

 

Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Антонио Конте билан ҳали музокара ўтказмаган. Бундан аввал Сулшер қониқарсиз натижалар туфайли тез орада истеъфога чиқарилиши мумкинлиги маълум бўлганди.

Англия премьер-лигаси 9-туридан сўнг “қизил иблислар14 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

 

Аввалроқ “Нюкасл” бош мураббийи Стив Брюс истефога чиққани ва Сулшер "МЮ"дан кетмаслиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика