1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Конвертда" ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

"Конвертда" ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади

 

Икки йил олдин савдо ва хизматлар соҳасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланди. Ўтган даврда корхоналар сони 1,5 карра ошиб, улардаги ишчилар 220 мингга кўпайди.

 

Муҳими, кўп корхоналар "соя"дан чиқиб, ойликни тўғри кўрсатишга ўтгани ҳисобига, иш ҳақи 3,2 карра кўпайиб, қўшимча 2,1 триллион сўм солиқ тушди.

 

Шу боис кўп тадбиркорлар имтиёз муддатини яна уч йилга узайтиришни сўрамоқда. Бу таклиф маъқулланиб, эндиликда имтиёз сервис корхоналарининг камида 3 миллион сўм ойлик оладиган 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланиши белгиланди.

 

Ва аксинча, хуфиёна фаолият юритиб, "конвертда" ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади. Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика