1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Кореялик Мина Сью Чой "Дунё гўзали—2022" деб топилди

Унинг ғалабаси тарихий деб баҳоланмоқда.

Кореялик Мина Сью Чой "Дунё гўзали—2022" деб топилди

 

Мавжуд 4 та йирик гўзаллик танловларидан бири —"Сайёра гўзали" финали Филиппинда бўлиб ўтди. Унда 86 та давлат вакиллари қатнашди.

 

Танловнинг асосий шарти иштирокчининг нафақат ташқи гўзаллиги, балки уларнинг экология ва иқлим муаммоларига муносабатини ҳам баҳолашдан иборат.

 

Шундай қилиб, Корея вакили Мина Сью Чой дунё гўзали деб топилди. Шу пайтгача бу давлат вакиллари ҳеч қачон танлов ғолиби бўлмагани унинг ғалабасини тарихийга айлантирди.

 

Колумбиялик Андреа Агилера "Олов гўзали—2022", фаластинлик Надин Айюб "Сув гўзали—2022" ва австралиялик Шеридан Мортлок "Ҳаво гўзали—2022" номинацияларида ғолиб деб топилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика