1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Коронавирус тасдиқланган ҳолатлар 400 миллиондан ошди

5,7 миллион одам вирус қурбони бўлган.

Коронавирус тасдиқланган ҳолатлар 400 миллиондан ошди

 

9 феваралга ўтар кечаси дунёда коронавирус билан зарарланганлар сони 400 миллионга етди. Бу ҳақда Американинг Жон Ҳопкинс университети хабар қилди.

 

Университет турли мамлакатлардан ва АҚШнинг ҳудудий ҳокимиятлардан келаётган маълумотларга таяниб ҳисоб олиб боради.

 

Университет бераётган маълумотга кўра, айни пайтгача 400 418 441 кишида коронавирус тасдиқланган. Вирус оқибатида 5 762 518 киши вафот этган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ исроиллик шифокорлар одамларда коронавирус ва гриппнинг комбинацияси бўлган "флурона" вариантининг биринчи ҳолатини аниқлашгани ҳақида хабар берилганди.

 

Шарофат Маҳмудова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика