Кипрда “дельта” ва “омикрон” штаммлари гибридидан иборат коронавируснинг янги варианти аниқланди. Штамм Кипр университетининг биотехнология ва молекуляр вирусология лабораториясида ишлайдиган бир гуруҳ маҳаллий олимлар томонидан топилган.
Лаборатория бошлиғининг сўзларига кўра, янги вирус “делта” штамми каби генетик асосга эга, бироқ айни пайтда унинг бир қатор мутациялари “омикрон” штамми билан бир хил.
Қўшимча қилинишича, “делтакрон” варианти оролдан олинган 25 та намунада топилган, улардан 11 таси СOVID-19 белгилари билан шифохонага ётқизилган одамлардан, қолган 14 таси оддий аҳолидан аниқланган.


