Британия газетаси Украина ҳарбий манбаларига таяниб, Россия янги фронт очишга ҳаракат қилишини, шундан сўнг рус армияси Одессага ғарбдан ҳужум қилишини даъво қилмоқда. Бу ҳақда “The Times” газетаси хабар қилди.
Қайд этилишича, агар Россиянинг бир неча минг аскар билан Молдовани қўлга олиш режаси амалга ошса, “Украинага таҳдид сезиларли даражада ўсади” ва мамлакат осон нишонга айланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Франсия Президенти Эммануел Макрон билан телефон орқали мулоқот чоғида Украинадаги вазиятни ҳал қилиш учун ўз шартларини маълум қилганди.


