1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Кучли шамолда Фориш тумани ҳокимлиги мажлислар залининг томи учиб кетди

Томнинг тунука ва тахталари ҳокимлик автотураргоҳида турган 6 та машина устига тушиб, шикастлаган.

Кучли шамолда Фориш тумани ҳокимлиги мажлислар залининг томи учиб кетди

 

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманида кучли шамол ҳокимият биносининг томини учириб кетгани айтилган хабарлар тарқалди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса бугун, 10 январ куни соат 10:20 ларда содир бўлган.

 

 

Шамол тезлиги секундига 24 метргача кучайиб, айланма шамол юз берган ва Фориш туман ҳокимлиги биносининг катта мажлислар зали том қисмини қўпориб, пастга улоқтирган.

 

Оқибатда шамол учирган томнинг тунука ва тахталари ҳокимият автотураргоҳида бўлган 6 та машина устига тушган ва уларга зарар етказган.

 

 

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда табиий офат туфайли кўрилган талафотни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика