1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Кучли зилзилалар ҳақида барвақт хабардор қилиш миллий тизими ишга туширилди

Тизим ҳозирда тест режимида ишламоқда.

Кучли зилзилалар ҳақида барвақт хабардор қилиш миллий тизими ишга туширилди

 

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази бошлиғи Қаҳрамон Қўчқоров маълум қилди. Қайд этилишича, кучли зилзилаларни қайд этувчи акселерометрлар Республика бўйича Фарғона, Наманган, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Бойсун, Нурота, Газли, Пачкамар станцияларига жами 9 та акселерометрлар ўрнатилди.

 

Сейсмик станцияларда акселерометрлар МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила кучи қайд этилганда: Сейсмик маълумотлар сейсмик станциялардаги махсус дастурлар орқали автоматик тарзда таҳлил қилинади ҳамда зилзиланинг Тошкент шахрига етиб келиш вақти махсус хабар келади.

 

Ҳозирда Швейцариянинг Сейсмологик хизмати (СEД) ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ўртасида Ўзбекистонда эрта огоҳлантириш тизимини ишга тушириш бўйича келишувга эришилди. "Кучли зилзиладан огоҳлантириш" мобил иловаси ишлаб чиқилган. Зилзиладан эрта огоҳлантириш тизими тўлиқ ишга туширилиб, ишлаши тўлиқ текширилгандан сўнг, мобил илова орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика