1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ламборгини Kоунтач 2,64 миллион долларлик гибрид supercar сифатида қайта тақдим этилди

Энг яхши «supercar» 50 йиллик юбилейига бағишланган тадбирда янгича кўринишда тақдим этилди (13 август 2021 йил, 22:30)

Ламборгини Kоунтач 2,64 миллион долларлик гибрид supercar сифатида қайта тақдим этилди

 

Энг яхши «supercar» 50 йиллик юбилейига бағишланган тадбирда янгича кўринишда тақдим этилди (13 август 2021 йил, 22:30)

Ламборгини Коунтач LPI 800-4.

Умумий хусусиятлари

Ламборгҳини тез юрадиган машиналарни севувчилар инсонлар учун энг яхши Ламбани қайта «тирилтирди». Kоунтач ЛПИ 800-4 "Ушбу автомобиль 70-80 йилларнинг рамзий Kоунтачи ҳисобланади. Ўн йилликнинг элита супер спорт моделига айланганини тасаввур қилишга ҳаракат қилинг", — деди Ламборгини президенти ва бош директори Стампан Винклеман август ойида автомобилнинг дебюти ҳақидаги матбуот баёнотида. (13 август Калифорния штати, Кармел шаҳридаги «QUIL» автоспорт йиғилишида.)

Kоунтач LPI 800-4 2022 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб бутун дунё бўйлаб эгаларига етказилади. Эски Kоунтачнинг двигатели V12 ни янги авлод 48V электрон двигателига ўзгартирган ҳолда, суперкондансаткичли технология билан бирлаштиришган. Тўлиқ гибрид платформада қурилган замонавий Kоунтач ёниш двигателидан умумий ҳисобда 825 от кучига эга. Ламборгинининг расмий сайтларидаги маълумотларига кўра, машина соатига 62 км тезликни 2,8 сонияда босиб ўтади. Соатига 355 км тезликка эришади. Бу 5 сонияли спринт ва 180 миль/соат тезликни камайтирадиган рақамлар ҳисобланади.

 

Олдинги Kоунтачнинг дунёга келиши

Дастлаб 1971 йил Женева автосалонида прототип сифатида тақдим этилган олдинги Kоунтач дизайнери Марселло Гандини томонидан тақдим этилганди. Италиянинг машҳур бойлари Ламборгинининг буюртма китобларини янги дизайндаги депозитлар билан тасдиқлади. 1974 йилга келиб, Ламборгҳини авто кампанияси Kоунтач LP400 автомобилини ишлаб чиқарган.

Таркибий элементлари

Ишлаб чиқариладиган (пойгачи бўлмаган) автомобиль учун таркибий элементлар -алюминий пластмассадан ясалган корпус қувурли космик рамка, асбоблар панели, қайчи эшиклари ва ҳатто, круиз бошқарувининг эрта тизими, бошқа кўплаб моделларга тезда таъсир кўрсатади. Машинада даҳшатли ён ва орқа кўриниш, кабинанинг ёқимли шамоллатилиши каби кўплаб қулайликга эга.

 

Kоунтач LPI 800-4 эгалари ҳар хил ташқи бўёқлардан танлаши мумкин. Масалан, Infinity Impact White (оқ), Giallo (сариқ) ва Verde Medio (тўқ яшил). Замонавий палитрада, асосан, Violea Pasifale ёки Blue Uran каби металл ранглар мавжуд. Машинанинг кўплаб қисмларига углерод толалар аралашмаси мавжуд. Ушбу толалар ташқи кўринишда, орқа диффузерда, монокок шассисида, олд бўлакчада, олд ойнанинг атрофида ва қанот ойналари мужассам. Ушбу қўшимча механизмлар Kоунтач LPI 800-4 ни олдингисидан кўра енгилроқ қилади — 3516 фунт (1,595 кг). Бу эса supercarга янада тезроқ юришга имконият беради.

Салон қулайликлари

Кўргазма моделининг ички қисми қизил ва қора теридан иборат. LPI 800-4 қизил ва қора тери ички ва Ферруссио Ламборгини Kоунтач LP 400 С ни эсга соладиган марваридли кўк рангдаги эксклюзив Биансо Сидерале бўёқ рангига эга эди. Бутун Kоунтач оиласида бўлгани каби тўртта чиқинди қувурлари бор: улар углерод толали орқа диффузер ичида уланади. Унинг кузовига ўзига хос Kоунтач гиллалари билан безатилган аэроскопларни қўшди. ЛПИ 800-4 учун хос бўлган 8,4 дюймли Aplle-CarPlay марказий сенсорли экран бошқаруви автомобилнинг деярли 90 фоизини бошқаришга ёрдам беради. Бундан ташқари, Kоунтач дизайн логотипини тушунтирувчи ва ёзувни ижро этувчи ноёб Style тугмаси ҳам мавжуд.

 Ушбу автомобиль 2022 йили ўз эгаларига етказилиб берилади. Машинанинг тан нархи 2.64 миллион доллар.

ПС: Пул инсонга бахт бера олмайди, дейишади. Балки тўғридир. Аммо ушбу автомобилни харид қилганлар дунёдаги энг бахтли инсон бўлиши мумкин.

 

Мурод баходиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика