1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Лицензиясиз “Умра” сафарини уюштираётганлар қўлга олинди

Бу бўйича Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

Лицензиясиз “Умра” сафарини уюштираётганлар қўлга олинди

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия олиш талабларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

 

Қарор талабларига мувофиқ, шу вақтгача мамлакатимизда жами 12 та туристик фирма «Умра» тадбирларини амалга ошириш бўйича лицензияга эга бўлди.

 

Лекин, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мазкур ўрнатилган талабларни четлаб ўтиб, фуқароларни «Умра» сафарига юборишга уриниш ҳолатлари аниқланди.

 

Жумладан, Марғилон шаҳрида яшовчи M.A. ваколати бўлмасада Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқарони «Умра» зиёратига юборишини айтиб, хизмати эвазига 5700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Бошқа ҳолатда эса Учкўприк туманида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари O.M. тегишли лицензияга эга бўлмасада, 2 нафар фуқарони «Умра» зиёратига юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Қўқон шаҳрида кузатилган ҳолатда, маҳаллий туристик фирма иш юритувчиси A.Ж. 2 нафар фуқарони алдаб, уларни “Умра” зиёратига юбориш эвазига 2400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика