Литва ташқи ишлар вазири Габриелиус Ландсбергис барча Европа давлатлари Болтиқ мамлакатлари каби Россия элчиларини чиқариб юбориши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, Россия элчиларини ЕИ қолдириш мантиққа тўғри келмайди.
“Россия элчисини Европа пойтахтларининг бирортасида қолдиришдан фойда йўқ. Аксарият ҳолларда бу энди дипломатик муассаса эмас, балки уруш жиноятларини яширадиган ва умуман геноцид ташвиқотини тарғиб қилувчи тарғибот муассасаси", — деди Ландсбергис Ригада Болтиқ давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўртасида учрашувда.
2022 йил апрель ойида Литва Россия билан дипломатик муносабатлар даражасини пасайтирди ва россиялик дипломатларни чиқариб юборди. Шу йилнинг январь ойида Эстония РФ элчиси Владимир Липаевни мамлакатни тарк этди. Бундан сал олдин Эстония Россия элчихонаси ходимларини ярмига қисқартиришни талаб қилган эди.
Худди шундай чоралар Латвия томонидан ҳам Литва ва Эстония билан бирдамлик белгиси сифатида қабул қилинди.


