"Ливерпул" "Байер" устози Хаби Алонсони бош мураббийликка таклиф қилиш фикридан воз кечди.
Хабарларга кўра, "Ливерпул" энди Алонсони тайинлаш масаласини кўриб чиқмаяпти, чунки испаниялик мураббий яна бир мавсум "Байер Леверкузен"да қолиш ниятида. Қайд этилишича, "қизиллар" раҳбарияти муқобил номзодларга ўтади - клубнинг шорт-листида "Спортинг" раҳбари Рубен Аморим ва "Брайтон"дан Роберто Де Зерби бор.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2022 йилда "Байер"ни бошқариб келмоқда. Германия чемпионатининг жорий мавсумида 26-туридан кейин испаниялик мутахассис бошчилигидаги "Байер" 70 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.


