1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Лола Йўлдошева UNESCO элчиси бўлди

“Бу мен учун катта масъулият ва муҳим миссия”, — дейди хонанда.

Лола Йўлдошева UNESCO элчиси бўлди

 

Хонанда Лола Йўлдошева 14-16 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган UNESCO'нинг “Эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш” бўйича II Бутунжаҳон конференциясининг элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Uzreport” нашри ёзмоқда.

 

Қайд этилишича, 12 октябрь куни вазир Агриппина Шин унга элчилик сертификатини топширган.

 

“Мафтункор хонандамиз бу вазифа учун муносиб номзод. Вазирлигимиз ўз фаолиятини бошлаган дастлабки даврда ташкил этган тадбирларимизданоқ Лола биз билан бирга. Менимча, у бизнинг вазирлик тизимидаги энг гўзал ва мафтункор қиёфа”, — дея таъкидлаган вазир.

 

Хонанда эса ўз Инстаграм саҳифасида конференсия элчиси бўлиш у учун масъулиятли ва муҳим вазифа эканини ёзиб қолдирган:

 

“Бу мен учун катта масъулият ва муҳим миссия. Умид қиламанки, юқори даража ва кенг миқёсдаги бундай анжуман кузатувчиларимни мактабгача таълимнинг мамлакатимиз учун алоҳида аҳамиятга эга эканига ишонтиришга ёрдам беради.

 

Ўзбекистон бу йил глобал воқеалар харитасида муҳим нуқтага айланди. Мен ғурур билан мактабгача таълим соҳаси ривожланиши учун дунёга янги туртки берадиган жамоа аъзосига айландим”, — дея изоҳ қолдирган хонанда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика