1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ляказетт «Арсенал» билан шартномасини узайтирмоқчи эмас

"Арсенал" ҳужумчиси Александр Ляказетт Лондон клубини тарк этиши мумкин. Хабарларга кўра, футболчи "канонирлар" билан шартномани узайтиришдан бош тортмоқда.

Ляказетт «Арсенал» билан шартномасини узайтирмоқчи эмас

 

 

Ҳозирги кунда Ляказетт ва "Арсенал" ўртасида янги шартнома борасидаги музокаралар тўхтаб қолган. Футболчини сотиб олиш учун Испаниянинг "Атлетико" клуби  асосий даъвогар  бўлиб турибди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ляказеттнинг амалдаги шартномаси келаси йил  якунланади. Ҳужумчи 2017 йил "Лион" клубидан 53 миллион евро эвазига "Арсенал"  футболчисига айланганди. Франциялик бу мавсумда барча турнирда учта ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва битта голга ҳаммуаллифлик қилди.

 

Аввалроқ, Леон Горецка "Бавария" билан шартномани узайтирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика