Аввалроқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида кийим дўкони реклама қилингани бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилганди.
Қўмитанинг Махсус комиссияси МЧЖ “Реклама тўғрисидаги”ги Қонуннинг 16-моддасини, яъни рекламада товар давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш бўйича тақиқ талабларини бузган деб топди.
Натижада ушбу корхонага нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди ва қонун бузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилди.
”Махсус комиссия томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг рекламада иштирокини реклама берувчи, реклама тайёрловчи ёки реклама тарқатувчи сифатида иштирок этганлигининг аломатлари аниқланмади”, дейилади хабарда.


