Машҳур қўшиқчи Мадонна яқинда 23 ёшли модель севгилиси Эндрю Дарнел билан ажрашганидан сўнг янги романтик муносабатни бошлади. ОАВ унинг 29 ёшли боксчи Жош Поппер билан муносабатлари ҳақида ёзмоқда.
Поппер хонанданинг болалари учун спорт мураббийи ва Манхеттендаги "Bredwinners Gym"ни бошқаради.
Мадонна ва Жошнинг ўзи ҳали тарқалган миш-мишларга изоҳ беришмаган. Яқинларининг сўзларига кўра, юлдуз болаларини машғулотларга олиб келган пайт спорт залида Поппер билан танишган.
ОАВнинг ёзишича, бўйи 195 сантиметр ва вазни 109 килограмм бўлган боксчи аввалроқ кинода ўзини синаб кўрган. У 2021 йилда чиққан “Ёзги уй” сериалининг сўнгги мавсумида суратга тушган.


