Франция президенти Эммануэл Макрон, Хамаснинг Исроилга ҳужумидан сўнг мамлакатда кўплаб аксилсемит ҳаракатларига муносабат билдирар экан, телевидение орқали халққа мурожаат қилиб, французларни бирдамликни сақлашга чақирди, шунингдек, Исроил ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини айтди. > "Келинг, нотўғри тушунчалар ёки ҳисоб-китоблар туфайли халқаро сиёсатдаги тафовутларга мамлакат ичидаги тафовутларни қўшмайлик, > нафратга ҳеч қандай кўринишда йўл қўймайлик. Исроил тинч аҳолини ҳимоя қилган ҳолда Ҳамас каби террорчи гуруҳларни мақсадли йўқ > қилиш орқали ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга" - деди Макрон.