1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Макрон ҳам Исроилга борди

У Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашиши айтилмоқда.

Макрон ҳам Исроилга борди

 

Исроилнинг "Гаарес" нашрига кўра, Франция президентининг Бош вазир Бенямин Нетаняху, президент Ишак Герцог ва исроиллик гаровга олинганларнинг оилалари билан учрашиши кутилмоқда.

 

Макрон учун тузилган сафар режасида Ғарбий соҳилдаги Рамаллаҳда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашув ҳам борлиги айтилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь куни Британия Бош вазири Риши Сунак ҳам Исроилга келган ва сиёсатчининг Исроил ҳукумати билан Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами ва анклав тинч аҳолисини эвакуация қилиш масалаларини муҳокама қилгани айтилган эди.

 

Ундан олдин эса Қўшма Штатлар президенти Жо Байден ҳам Исроилда бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика