Ўзбекистон мактабларида якуний имтиҳонлар 26 майдан старт олади. 9- ва 11-синфлар учун асосий имтиҳонлар 26 майдан 15 июнгача давом этади.
11-синфлар учун касбий таълим фани имтиҳони эса 17–20 июнь кунлари амалий шаклда ўтказилади.
Имтиҳонларда она тили, математика, тарих, чет тили ва танлов фанлари назорат қилинади. Миллий ёки халқаро тил сертификатига эга ўқувчилар айрим имтиҳонлардан озод қилинади.


