Ўзбекистоннинг 6 вилояти ва Тошкент шаҳрида мактаблар учун қишқи таътил муддати 18 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимликлар маълум қилмоқда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатларига асосланиб ҳамда совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, Бухоро, Сирдарё, Фарғона, Хоразм, Наманган ва Андижон вилоятларида таътил муддати узайтирилган. Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.