1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Мактабни тугатган ёшларни 1–1,5 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилиш таклиф этилди

Депутат Алишер Қодиров мажбурий ҳарбий хизмат масаласини қайта кўриб чиқиш кераклигини айтди.

Мактабни тугатган ёшларни 1–1,5 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилиш таклиф этилди

 

Мактабни тугатган ёшларни мажбурий равишда 1–1,5 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилиш масаласини ўйлаб кўриш таклиф этилди. Бу ҳақда депутат Алишер Қодировнинг ташаббусига таянадиган ҳолда жамоатчиликка маълум қилинди. Бу ҳақда Расул Кушербаев маълум қилди.

 

Шу билан бирга, таклифга кўра, олий таълим муассасаларига ўқишга кирган ёшлар ҳамда соғлиғида муаммоси бор фуқаролар мазкур талабдан истисно қилиниши мумкин. Қайд этилишича, бу масалада ижтимоий адолат ва индивидуал ҳолатлар инобатга олиниши керак.

 

Маълум қилинишича, ушбу ташаббус депутат томонидан аввал ҳам билдирилган. Айни пайтда таклиф жамоатчилик ва мутахассислар ўртасида муҳокама қилинаётгани айтилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика