Сўнгги йилларда иқтисодиётимиз пойдевори бўлмиш кичик бизнес, оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, ушбу категориядаги ташкилотларга бир қатор имтиёзлар, солиқ преференциялари ва енгилликлар берилмоқда.
Ушбу мақсадларда жорий йилнинг 14 сентябрь куни ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институсионал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга асосан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади.
Мазкур дастур доирасида кичик бизнес вакиллари молиявий ва тадбиркорлик саводхонлигига ўқитилиб уларга бир қатор молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари берилади. Жумладан:
– 100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар;
– 150 миллион сўмгача гаров талаби 50%га пасайтирилган кредитлар;
– 18 фоиз ставкада 7 йилгача (айланма маблағ учун 3 йилгача) муддатга 1,5 млрд сўмгача кредит ва лизинг;
– қиймати 1,5 млрд сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача муддатли тўлов асосида қарз бериш;
– кичик бизнес марказларига 1 млрд сўмгача бўлган лойиҳаларга бўш турган давлат мулки объектлари, ер майдонлари ва асбоб-ускуналар билан 20 фоизгача улушдор бўлиб кириш ҳуқуқи берилди;
– инновасион ишланмаларни тижоратлаштириш, стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 млрд сўмгача грант ажратиш


