1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Малида олтин кони қулаб тушиб, 48 киши ҳалок бўлди

Қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Малида олтин кони қулаб тушиб, 48 киши ҳалок бўлди

Мали ғарбидаги Кенеба шаҳри яқинида жойлашган ноқонуний олтин конида шахта қулаши оқибатида камида 48 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

 

Ҳодиса коннинг илгари Хитой компанияси томонидан бошқарилган, аммо кейинчалик ташландиқ қолган ҳудудида юз берган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётган бўлиб, ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин.

 

Мали Африканинг етакчи олтин ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади, аммо мамлакатда ноқонуний қазиб олиш кенг тарқалган. Бу эса кўп ҳолларда шахталар қулашига ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.

 

Бундан бир йил олдин худди шу ҳудуддаги конлардан бирида туннель қулаб тушган ва 70 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган эди. Мутахассислар ноқонуний кончилик билан боғлиқ хавфсизлик чораларининг етишмаслиги туфайли бундай фожиалар такрорланиб туришини таъкидламоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика