Варшавада қиймати қарийб 220 минг евро бўлган мамлакатдаги ягона электромобил Lucid AIR Dream Edition R бутунлай ёниб кетди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи ўзига йўл бермаган бошқа машина билан эҳтимолий тўқнашувдан қочиб, устунга урилган.
Воқеа жойига учта ўт ўчириш бригадаси етиб келган, бироқ электромобилни сақлаб қолиш имкони бўлмади.
Ҳайдовчи машина ичидан чиқишга улгурган ва унга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.


