1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

"Манчестер Юнайтед" "Севиля"нинг асосий юлдузини сотиб олмоқчи

Футболчига 15-20 миллион евролик таклиф тайёрлашмоқда.

"Манчестер Юнайтед" "Севиля"нинг асосий юлдузини сотиб олмоқчи

 

Журналист Руди Галеттининг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" "Севиля" ҳужумчиси Юсуф Эн-Несирининг трансфери борасида таклиф билан чиқишга тайёр.

 

27 ёшли марокашлик учун эҳтимолий таклиф 15-20 миллион евро атрофида бўлади, футболчининг ўзи аллақачон бундай трансферга рози бўлган. 2023/2024 йилги мавсумда ҳужумчи испан клуби сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

 

Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика