Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штати наркология ва лицензиялаш департаменти Marion Biotech компаниясининг лицензиясини бекор қилган.
"Уларнинг лицензияси январда вақтинча тўхтатилганди. Энди бутунлай бекор қилинди. Улар сироп ишлаб чиқара олмайди", —дейилган ҳинд матбуоти хабарида.
Аввалроқ компаниянинг 3 ходими қамоққа олинган, уларнинг орасида 1 та бўлим бошлиғи ва 2 та кимёгар бор.


