Машҳур YouTube блогери Mr. Beast ўзининг ҳали эфирга узатилмаган Beast Games реалитй шоуси туфайли Гиннеснинг 30 га яқин рекордини янгилади. У Х ижтимоий тармоғида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилгани учун тақдим этилган сертификатлар тўплами суратини жойлаштирди.
“Гиннес бизга Beast Games шоусини суратга олиш жараёнида бир нечта рекордларни янгилаганимиз ҳақида ушбу ҳужжатларни тақдим этди. шоунинг премьераси 22 кундан кейин бўлиб ўтади. Ҳозирда мен қаттиқ ҳаяжондаман”, дея изоҳ қолдирди блогер.
Бундан ташқари, Mr. Beast кўнгилочар шоуда қатнашган энг кўп иштирокчилар сони ҳамда энг катта пул мукофоти соврини кабилар учун ҳам Гиннесга киритилгани ҳақида қўшимча қилди.


