Тошкент шаҳри Яшнобод туманида автотураргоҳда турган Дамасъни олиб қочган йигитлар 7 йилда озодликдан маҳрум қилинди. Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ҳолат 2023 йил 12 декабрь куни туманнинг Тарновбоши маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Улар дастлаб фуқаро M.T.гa тегишли бўлган Дамасъни олиб қочган. Аммо у йўлда ўчиб қолгач, йигитлар бошқа Дамасъга ўтириб, уни ҳам ҳайдаб кетган. Ҳуқуқбузарлар ўғирланган машинада кетаётганда уларни йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди уларни Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан айбли деб топди. Мазкур кодекснинг 57-моддасини қўлланган ҳолда, йигитлар 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.