Йўлларда ҳаракат қоидаларига амал қилиб юриш бу ҳайдовчи ва пиёданинг бирдек вазифасидир. Бироқ, қоидаларга амал қилмай, ҳаракатланиш инсонларнинг керак бўлса соғлиғига ҳам зиён етказади.
Жумладан, жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг ижро варақасига асосан, қарздор фуқаро И.Х.дан ундирувчи фуқаро И.Ш.нинг фойдасига моддий ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Марғилон шаҳар бўлим иш юритувига келиб тушган.
Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари давомида, қарздор фуқародан ундирувчи фойдасига 50 млн 300 минг сўм моддий ва маънавий зарар тўлиқ ундириб берилди ва ижро иши амалда тамомланди.


