Тесла асосчиси Илон Маск ва Мета эгаси Марк Сукерберг ўртасидаги жанг қадимги Рим фонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маскнинг ўзи Х тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Жанг менинг ва Сукербергнинг маблағлари ҳисобидан ташкил этилади. Жонли транслация шу платформада ва Метаъда бўлади. Ҳамма нарса Қадимги Рим фонида бўлади, яъни замонавий ҳеч нарса бўлмайди. Мен Италия бош вазири ва маданият вазири билан гаплашдим”, — деб ёзган Илон Маск.
Италия маданият вазири Геннаро Сангиулиано Маск билан “узоқ дўстона суҳбат” ўтказганини тасдиқлади ва улар “қадимги Рим тарихига бўлган умумий иштиёқ” ҳақида гаплашган.
Сангиулианонинг сўзларига кўра, жангдан тушган даромад мамлакатдаги иккита болалар шифохонаси учун хайрия ишларига йўналтирилиши мумкин.


