Дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли қарори билан халқаро тан олинган Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities ташкилотлари томонидан эълон қилинган ОТМлари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатига киритилган олий таълим муассасаларининг 2022 йил учун рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатнинг дастлабки бешлигидан Massachusetts Institute of Technology (MIT), University of Oxford, Stanford University, University of Cambridge, Harvard University олийгоҳлари ўрини олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда Lahore халқаро университети филиали очилиши ҳақида хабар берилганди.


