Америкалик қўшиқчи Майкл Жексон машҳур «ойда сайр» қўшиғини илк бор ижро этган концертида кийган шляпаси ким ошди савдосига қўйилади. Савдо 26 сентябрь куни Париждаги аукционлар уйида бўлиб ўтади.
Поп қироли бу шляпани 1983 йил 25 мартда кийган. У ўзининг машҳур рақс ҳаракаткарини шу бош кийим билан бажарган. Лотнинг дастлабки нархи 60 000 дан 100 000 еврогача баҳоланмоқда.
Париждаги аукционда Майкл Жексоннинг шляпасидан ташқари 200 га яқин лотлар тақдим этилади. Буюмларнинг тўлиқ каталоги 4 июль куни эълон қилинади.


