Лондоннинг "Арсенал" клуби ва Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Роберт Пирес "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида гапирди .
"Бир пайтлар мен Мадрид клубига ўтишни рад этгандим. Ўша пайтда менда яна иккита вариант бор эди. Агар "Арсенал" ва "Ювентус" бўлмаганида, мен "Реал"га ўтган бўлардим. Лекин Мбаппени "Ливерпул"да кўришни истардим. Бу босим у қадар юқори бўлмаган оилавий муҳитга эга ажойиб клуб. Менимча, Мбаппе ва Салоҳ биргаликда мухлисларда катта таассурот қолдиришарди", - деди Пирес.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Мбаппе "Реал" билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолагани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.


