Хабарларга кўра, клуб ёзги трансфер ойнасида Мбаппени қўлга кирита олмагач, музокаралар бир муддат тўхтаб қолганди. Қишки трансфер ойнасида франциялик 22 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлаётган «Реал» бу сафар Мбаппега 6 йиллик шартнома ва бир йилда 40 миллион евро маош таклиф қилди.
Қайд этилишича, Мадрид клуби Килианни қишки ёки эркин агентга айлангач ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишга ишонмоқда.
"ПСЖ" раҳбарияти эса Мбаппе билан келишувни узайтиришдан умид узгани йўқ. Томонлар келишуви 2022 йилнинг 30 июнь куни якунига етади.
Жамшидбек Амиров


