Мексиканинг Ҳарбий-денгиз кучлари вазирлиги Мичоакан штати соҳиллари яқинида оғирлиги 8,3 тоннага тенг бўлган рекорд даражадаги наркотик партиясини мусодара қилди.
“Ҳарбийлар операция давомида умумий оғирлиги тахминан 8 361 кг бўлган ноқонуний юкни мусодара қилди. 23 нафар гумонланувчи қўлга олинди. Ласаро-Карденас шаҳри (Мичоакан штати)нинг жануби-ғарбидаги олти кичик қайиқ мусодара қилинди”, дейилади ҳарбий-денгиз кучлари баёнотида.


