1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Мексикада 7 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

Улар босқинчилар томонидан ўғирлаб кетилган ва улардан 200 минг доллар талаб қилган.

Мексикада 7 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

 

Мексика ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг айтишича, 911 хизматига Гомес Паласио шаҳрида бир гуруҳ осиёлик муҳожирлар мажбуран қўлга олингани ҳақидаги хабар келиб тушганидан кейин қутқарув операцияси ўтказилган. Неаполдаги хусусий уйдан 7 нафар фуқаро қутқариб олинди.

 

Кейинроқ тутқунликда ушлаб турилганлар ўзбекистонлик эканликлари маълум бўлди: 5 эркак, бир аёл ва вояга етмаган бола.

 

Қутқарилган ўзбекистонликлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига автобусда Қуйи Калифорнияга кетаётганликларини айтишган. Гомес Паласио шаҳрида тўхтаган бир гуруҳ ўзбекистонликлар ҳужумга учрашган.

 

Ҳужум қилганлар ўзбекистонликларнинг йўлда давом этишига рухсат бериш эвазига 200 минг доллар талаб қилишган. Ўғирланганларнинг пули бўлмагани учун ҳужумчилар бир гуруҳ муҳожирлардан пул топишнинг бошқа йўлини топиш илинжида уларни уйларига олиб келишган.

 

Қутқариб олинган ўзбекистонликлар ҳимоя ва тегишли ёрдам кўрсатилиши учун Миллий Миграция институтига юборилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика