“Гоал” нашри “Олтин тўп” учун курашда фаворитларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ҳужумчи Лионел Месси рўйхатда биринчи ўринни эгаллади ва “ПСЖ”даги шериги франциялик Килиан Мбаппе билан жой алмашди. Янгиланган кучли ўнталикка франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн ҳам кирди. Топ 10 талик қуйидагича: 1. Лионел Месси (“ПСЖ”). 2. Килиан Мбаппе (“ПСЖ”) 3. Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”). 4. Неймар (“ПСЖ”). 5. Роберт Левандовски (“Барселона”) 6. Винициус Жуниор (“Реал Мадрид”) 7. Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”) 8. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул”) 9. Хвича Кваратсхелия (“Наполи”) 10. Антуан Гризманн (“Атлетико”)
“Олтин тўп”нинг амалдаги соҳиби “Реал” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема 20-ўринда қолмоқда.


