«Интер Маями» «ПСЖ» ҳужумчиси Лионел Мессига шартнома таклиф қилди . Шартнома тўрт мавсумга мўлжалланган бўлиб, унинг маоши 50 миллион долларни ташкил қилади.
Манбага кўра, «Интер» Мессини Лионелнинг Маямида уйи борлиги сабабли кўндиришни кутмоқда. Шунингдек, Америка клуби испаниялик ярим ҳимоячи Серхио Бускетсни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
«Интер»нинг таклифи Саудия Арабистони таклифидек катта бўлмаса-да, бу ерда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 муҳим роль ўйнаши мумкин.


