1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Метан газ нархи ошмайдиган бўлди

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Метан газ нархи ошмайдиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 март куни қабул қилинган 173/6 сонли қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтириляпти.

 

Эндиликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1-июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланмоқда.

 

Яъни 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика