1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Метрополитен йўловчиларга мурожаат билан чиқди

Поездларнинг бузилишига сабаб нима?

Метрополитен йўловчиларга мурожаат билан чиқди

 

Метро вагонларига белгиланган йўловчилар сонининг 2 марта кўпайиши ҳисобига вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиб, поездларнинг тез-тез бузилишига олиб келмоқда.

 

Шуларни ҳисобга олиб, метрополитен маъмурияти йўловчилардан “тиғиз вақтларда тўла вагонларига чиқмасдан, кейинги бўшроқ метро вагонларга чиқишларини” сўраган.

 

Маълум қилишларича, бугунги кунда метрополитен йўловчиларига 6 та ҳаракат таркиби 5 та вагондан ташкил топган ҳолда хизмат кўрсатиб келмоқда, уларнинг сони шу йилнинг охирига қадар 13 тага етказилади.

 

Бундан ташқари, жорий йил якунига қадар 56 та ва 2024 йил давомида яна қўшимча 104 дона замонавий метро вагонларини харид қилиш кўзда тутилган.

 

Янги метро вагонлари келишига 2 ой қолган. Улар келиши билан Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод ва Ер усти ҳалқа йўли йўналишида вагонлар сони ортади ҳамда бунинг ҳисобига оралиқ интервал янада камайтирилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика