Янги йил байрами арафасида Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда байрам кайфиятини улашиш мақсадида хайрли ташаббус амалга оширилди.
Хусусан, Тўрақўрғон туманидаги Ибрат ва Паросмон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган, якка ёлғиз ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларга кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари жамламаси ҳамда Янги йил совғалари топширилди.
Мазкур тадбир давомида оилаларнинг турмуш шароити ўрганилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Бу каби эзгу ишлар аҳоли ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва инсонпарварлик тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан бу каби тадбирлар давом этмоқда.


