1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди

Бу ҳақда Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди

Шавкат Мирзиёев 22 апрелдан қисқа муддатли таътилга чиқди. Олдинги сафар у 2023 йилнинг декабрида таътилга чиққанди.

 

Шунингдек, давлат раҳбари 2022 йил январь ойида қисқа муддатли таътилга чиққанди. Таътил 5 январда бошланиб, 7 январда якунланган. Кейинроқ Шерзод Асадов давлат раҳбарининг таътилдан эрта қайтишини қўшни Қозоғистондаги оғир вазият билан изоҳлаган.

 

"Қозоғистондаги воқеалар бошланиши билан президентимиз уч давлат раҳбарлари билан гаплашди ва улар билан минтақадаги вазиятни муҳокама қилди. Президент учун халқимизнинг тинчлиги, хавфсизлиги биринчи ўринда, у доимо халқ билан. Давлат раҳбари Қозоғистонда тинчлик тарафдори бўлгани учун таътилдан эрта қайтди", — деганди у ўшанда "Менимча" дастурида.

 

2021 йилда президентнинг таътили 7 кун — 4 январдан 10 январгача давом этган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика