Бугун Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчасидан ўтган сув қувурида вужудга келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Шу сабабли, бир неча манзилгоҳларда соат 10:00 дан 21:00 гача ичимлик суви таъминотида босим камайиши ёки узилиши кузатилади:
Ҳумоюн мавзеси:
1. Кўп қаватли уйлар – 38 та
2. Ерли хонадонлар – 114 та
3. 408-МТТ
4. 279-умумтаълим мактаби
5. Нейрожарроҳлик шифохонаси
6. Маҳаллий қозонхона
А.Югнакий мавзеси:
1. Кўп қаватли уйлар – 54 та
3. 83, 382, 113-сонли МТТ лар
4. 120, 265, 20-мактаблар
5. Сил касалликлари диспансери
6. “Медимакс” клиникаси
7. Тез ёрдам бўлими
8. Маиший қозонхона – 5 та
Геофизика МФЙ:
1. Кўп қаватли уйлар – 11 та
2. Ерли хонадонлар – 50 та
Аҳолига ичимлик сув махсус техникаларда етказилади.
Бундан ташқари Мирзо Улуғбек тумани, Соҳибқирон кўчасида табиий газ таъминотини икки босқичли тизимга ўтказиш учун ер усти д-76 мм ўрта босим газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2022 йил 18 февраль куни соат 10:00 дан 16:00 гача ушбу Кóчадаги 25 та ерли аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қиш мавсумида газ танқислиги юз бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


