1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Мисрда 3600 йиллик номаълум фиръавн қабри топилди

Номаълум фиръавн Абидос сулоласининг дастлабки ҳукмдорларидан бири бўлиши мумкин.

Мисрда 3600 йиллик номаълум фиръавн қабри топилди

 

Миср ва Америка археологларидан иборат жамоа Нил дарёсининг чап қирғоғида жойлашган қадимий Абидос шаҳрида тахминан 3600 йил олдин яшаган номаълум фиръавннинг қабрини топди. Ушбу қабр 7 метрдан ортиқ чуқурликда жойлашган бўлиб, унинг ичида тонозли шифтга эга бўлган бир нечта хоналар мавжуд.

 

Археологлар янги топилган ушбу қабр 2014 йилда топилган ва Сенеб-Кай исмли подшоҳга тегишли бўлган қабр билан ўхшашлигини таъкидлашди. Бу эса номаълум фиръавн Абидос сулоласининг дастлабки ҳукмдорларидан бири бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Америка жамоаси раҳбари Жозеф Вегнер ушбу кашфиётни "Абидос сулоласи тадқиқотининг янги босқичи" деб атади.

 

Қабр Мисрдаги энг қадимги қироллик дафн жойларидан бири ҳисобланади. Унда бўялган девор безаклари яхши сақланган бўлиб, кираверишдаги девор расмларида қадимий Миср илоҳлари-Исис ва унинг синглиси Нефтис тасвирланган.

 

Археологларнинг фикрига кўра, қабр ўтган асрлар давомида жиддий зарар кўрган. У ерда сақланиб қолган скелет қолдиқлари аниқланмаган, шунингдек, қабр ичида тахминан 1700 йил олдин амалга оширилган талончилик излари ҳам бор. Фиръавннинг исми папирус тасмаларида ёзилган бўлсада, уларни ўқиш имконсиз бўлиб қолган.

 

Жозеф Вегнернинг сўзларига кўра, қабрда Сенайиб ёки Фиръавн Пантжени исмли шоҳ дафн этилган бўлиши мумкин. Бу кашфиёт қадимий Миср тарихининг ҳали ўрганилмаган саҳифаларини очишда муҳим аҳамият касб этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика