Мисрда автобуснинг Нил дарёсига қулаши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида уч нафар бола ҳам бор.
Воқеа Қоҳира пойтахтидан 100 километр шимоли-шарқда жойлашган Дакахлия провинсиясида юз берган. Бошқа жароҳатланган йўловчилар маҳаллий касалхонага етказилган. Фалокатга ҳайдовчи автомобил рулини бошқара олмай қолгани сабаб бўлган.
Мисрда шу каби авариялар тез-тез содир бўлади. Бунга асосан тезликни ошириш, ёмон йўллар ёки йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик туфайли юзага келади.


