Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов муҳокамалар чоғида ҳар бир моддани алоҳида кўришни таклиф қилди.
“Моддаларни биттама-битта кўриб чиқишимиз керак. Билмадим, бугун улгурамизми ёки йўқми? Танаффус қиламизми ёки давом этамизми? Чарчаб қолмайсизларми?”, — дея мурожаат қилди у депутатларга қарата.
Унга жавобан Алишер Қодиров “шошилмасдан, тайёр бўлиб, эртага давом эттириш”ни таклиф қилди. Спикер эса минбарга Жаҳонгир Шириновни таклиф қилди ва янги таҳрирдаги ҳар бир модда бўйича муҳокама қилиб, савол ва таклифларни сўради.
Айни пайтда муҳокамалар давом этмоқда.


