1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Молдова клуби Роналдуни сотиб олмоқчи

Жамоа ижтимоий тармоқдаги саҳифасида махсус баёнатни эълон қилди.

Молдова клуби Роналдуни сотиб олмоқчи

 

Молдованинг "Дачия" клуби "Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олиш учун таклиф билан мурожаат қилди.

 

“Роналдунинг "Ал-Наср" билан шартномасини узайтирмагани ва қишки трансфер ойнасида эркин агентга айланиши биз учун имкониятдир. Унинг футболчилик фаолиятини давом эттириши учун энг яхши танлов бизнинг клубимиз деб ҳисоблаймиз, бунга бир нечта сабаб бор. Биринчидан, у бошқа рангларга ўрганиш шарт эмас, биз ҳам сариқ ва кўк рангларда ўйнаймиз. Иккинчидан, фаолиятини якунлагач, унга клуб администрациясида халқаро элчи ёки болалар гуруҳларида мураббийлик лавозимини таклиф қиламиз. Криштиану, сени кутамиз”, дейилади жамоанинг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотида.

 

Маълумот учун, Роналду "Ал-Наср"да 2023 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Ушбу давр мобайнида футболчи 59 та ўйинда майдонга тушди ва шунча бор рақиблар дарвозасига тўп киритди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика