1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Молдовада 6 ёшли бола менингитдан вафот этди

У 2 кун юқори иситма билан юрган.

Молдовада 6 ёшли бола менингитдан вафот этди

Кишинёвда 6 ёшли бола менингитдан вафот этди. У шифохонага ётқизилганидан атиги бир ярим соат ўтиб ҳаётдан кўз юмди.

 

Болада дастлабки аломатлар 1 март куни кечқурун пайдо бўлган. Ҳарорати 39,5°С гача кўтарилган, аммо туширилгандан сўнг 2 март куни эрталаб яна ошган. Туш соат 12:30 га келиб унинг қўлларида қизил доғлар пайдо бўлиб, тезда бутун танага тарқалган. Соат 13:30 да ота-онаси тез ёрдам чақиришга мажбур бўлган. Болани касалхонага олиб кетишган, лекин шифокорлар уни сақлаб қола олмаган.

 

Охирги 10 йил ичида Молдовада 220 дан ортиқ менингит ҳолати қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти болалар орасида кузатилган. 2025 йил бошидан бери 1 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар орасида 5 та менингококк инфекцияси ҳолати аниқланган.

 

Молдова Соғлиқни сақлаш вазирлиги менингококк инфекциясига қарши 2,5 минг доза вакцина сотиб олишини маълум қилди. У миллий эмлаш тақвимига киритилади ва болаларга бепул юборилади, аммо мажбурий эмас.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика