Қайд этилишича, 27 апрел ҳолатига Биргина Внуково аэропортидаги вақтинчалик ҳибсхона Тожикистоннинг 954 фуқароси, жумладан, Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар ҳам сақланяпти.
Қўшимча қилинишича, аэропорт чегара-назоратидаги узоқ кутишлардан сўнг 322 нафар Тожикистон фуқароси ичкарига ўтказилган. Шу билан бирга, Россия томони яна 306 кишини мамлакатга киритилмайдиганлар рўйхатига қўшишни режалаштиряпти.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Жуковский, Домодедово ва Шереметево аэропортларида ҳам оғир вазият кузатилаётгани, уларда ўнлаб одамлар вақтинчалик сақлаш зонасида сақланаётганини маълум қилди. Вазирликнинг қайд этишича, Тожикистон фуқаролари ноқулай шароитларда сақланяпти ва улар иссиқ овқат билан таъминланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 27 апрел куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларини Россияга бормасликка чақирган ва юзлаб фуқаролар Қозоғистоннинг Жанубий Урал вилояти ва Россиянинг Оренбург вилояти чегарасида қолиб кетганини билдирганди.


